Metnin ilk sayfaları. Tamamını okumak için yukarıdaki kitabı açın.
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим
Иймон аҳлига Раҳмон таолонинг нидоси
Муқаддима
Нидоларига “Лаббай”, деб жавоб берган мўмин бандаларига фазли-
марҳаматини ёғдирган, уларга сон-саноқсиз неъматлар ато этган меҳрибон ва
раҳмли Аллоҳ таолога ҳамду-санолар бўлсин. Умматга мушфиқ, хайрихоҳ
пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот ва
саломлар бўлсин.
Қўлингиздаги ушбу китобда Аллоҳ таолонинг мўмин бандаларига қилган
нидолари жамлангандир. Мусулмонларга илм ва ҳидоят бўлган бу нидоларни
бир китобда жамлаш ва шарҳлаб баён қилишга мени муваффақ этган Аллоҳга
ҳамдлар бўлсин. Қуръонда келган бу нидолар тўқсонга етган бўлиб, у
мусулмон киши дунё ва охиратига тааллуқли муҳим масалаларни ўз ичига
олган. Ҳар бир мусулмон дунёда бахтли-саодатли ҳаёт кечириши, охиратда
дўзахдан нажот топиб, жаннатга кириши учун Парвардигорининг бу
нидоларни ўрганиб унга амал қилиши вожиб. Зеро Раҳмоний бу нидолар
нажотга элтувчи салаф солиҳлар ақидаси, инсон қалбини покловчи ибодатлар,
исломий одоб-ахлоқлар, муомалалар, молга, жонга, ҳад-ҳудудлар ва жиҳодга
тегишли ҳукмлар, уруш ва тинчликдаги келишувларни баён қилган.
Раҳмон таолонинг бу нидолари усиз инсон ҳайвон даражасига тушиб
кетадиган юқори одоб нима эканини баён қилиш билан бошланиб, дунё
хорлиги ва охират азобидан қутултирувчи холис тавба баёни билан тугаган.
Бу нидолар Қуръони каримда қандай тартибда келган бўлса, мен ҳам шундай
кетма-кетликда қайси сура, оят рақами ва ўзига муносиб сарлавҳа билан
келтирдим.
Сўзимнинг охирида эркаку аёл ҳар бир мусулмонни бу нидоларга қулоқ
солиши, ўқиб амал қилишига чақираман. Буларни ўқиб ўрганиш Аллоҳнинг
изни ила кишини жаҳолатдан халос этиб, илмнинг энг юқори даражасига олиб
чиқади.
Аллоҳ таолодан офият, мағфират, раҳмат ва розилигини сўраб қоламан.
Аллоҳга ҳамду сано ва Расулимиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва салламга
салавот ва саломлар бўлсин.
Абу Бакр Жобир Жазоирий
Масжиди набавий мударриси
Мадинаи мунаввара
Биринчи нидо
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам билан қандай одобда бўлиш
«Эй иймон келтирганлар, сизлар “Роино” деб айтманг. Балки, бу сўз ўрнига
“Унзурно” денг ва ўзингизга тиловат қилинаётган Раббингизнинг китобига
қулоқ тутинг. Инкор қилувчилар учун аламли азоб бордир” (Бақара, 104).
Шарҳ:
Бу Аллоҳ таолонинг мўмин бандаларига нидоси бўлиб, уларга иймон номи ила
нидо қилмоқда. Чунки мўмин кофирдан фарқли ўлароқ иймони билан
ҳаётдир, эшитади, ақл юргизади, буюрилган ишни қилиш, қайтарилган ишни
тарк қилишга қодир бўлади. Кофир эса буюрилган ишга қулоқ солмайди, ақл
юргазмайди, амал қилмайди, қайтарилган ишни тарк ҳам қилмайди.
Аллоҳ таоло мўмин бандаларига нидо қилар экан, уларни абадий саодат ва
баркамол ҳаётга олиб борувчи ишларга буюради, бахтсизлик ва тубанликка
етаклайдиган ишлардан қайтаради. Тақво қилсалар жаннат билан башорат
беради, осий бўлсалар дўзах билан огоҳлантиради. Бандаларга нимаики
манфаатли бўлса шуни таълим бериб нидо қилади.
Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳуга қулоқ солайлик, бу улуғ саҳобийдан
бир киши: “Менга бирон топшириқ беринг”, деганида, Абдуллоҳ ибн Масъуд
разияллоҳу анҳу: “Аллоҳ таолонинг: “Эй мўминлар”, деган нидосини
эшитсанг, унга албатта қулоқ тут, чунки бу нидо ё буюрилган яхшилик ё
қайтарилган ёмонлик бўлади” деб айтган эди.
Аллоҳ таоло бу ояти каримада мўмин бандаларига нидо қилиб, уларни
“Роино” деб айтишдан қайтариб, “Унзурно” деб айтишга буюрди. Сабаби
яҳудийлардан иборат мунофиқлар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва
салламга: “Роино”, деб мурожаат қилишарди. Бу уларнинг иброний тилида
истеҳзо ва масхара маъносидаги луғат бўлиб, бу билан улар Расулуллоҳ
саллаллоҳу алайҳи ва салламни таҳқирлаб масхара қилишни мақсад
қиладилар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламни масхара қилиш,
ҳақоратлаш куфрдир. Шунинг учун мўминлар Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи
ва саллам ҳузурларида ўтириб у зотдан Китобу суннатни таълим
олаётганларида “Роино” деб айтишдан Аллоҳ таоло уларни қайтарди. Бунинг
ўрнига араб тилида айни маънони ифода қиладиган “Унзурно” бизга боқинг,
сиз айтаётган сўзларни ёдлаб олишимиз ва яхши англаб етишимиз учун
ҳолимизга қаранг деб айтишга ҳамда мўминларни илм олаётганларида
диққат билан эшитиб, одоб билан ўтиришга амр қилди. Бундан ташқари
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламни масхара қилган яҳуд ва бошқа
кофирлар учун аламли азоб ҳозирлаб қўйгани, бу азоб уларга қиёматдан
олдин шу дунёнинг ўзидаёқ етишининг хабарини берди.
Бу оятда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга одоб билан муомала
қилишнинг вожиблиги, сўз ёки ҳаракат билан адабсизлик кўрсатиш ҳаром
экани баён қилинган. Буни билмай қилса ҳукми шу яъни ҳаром иш қилган
бўлади. Аммо билиб туриб бирон лафз ё ҳаракат билан Расулуллоҳ саллаллоҳу
алайҳи ва салламга адабсизлик қилиш айни куфрдир. Аллоҳ сақласин.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам билан муомалада билмай
адабсизлик қилиш ҳаром, қасддан бўлса куфр бўлганидек, устоз, муаллим ва
тарбиячилар билан адабсиз муомалада бўлиш ҳам ҳаромдир. Мусулмон
кишининг айбини очиш, уни масхара қилиш, таҳқирлаш ҳам ҳаром, бунга қўл
урган киши қилмишидан тавба қилмаса фосиқ бўлади. Аллоҳ таоло деди: “Эй
мўминлар, мўмин бўлган бир қавм бошқа бир мўмин қавм устидан масхара
қилиб
кулмасин.
Эҳтимол
масхара
қилинган
кишилар
масхара
қилувчилардан яхшироқ бўлсалар. Мўмина аёллар ҳам бошқа мўмина
аёлларни масхара қилмасинлар. Эҳтимол ўша масхара қилинган аёллар
масхара қилувчилардан яхшироқ бўлсалар. Бир-бирингизни айблаб, мазах
қилманг
ва
бир-бирингизга
лақаблар
қўйиб
олманг.
Исломга
кирганингиздан сўнг бундай фосиқлик яъни, масхаралаш, лақаблар қўйиш
нақадар ёмондир. Ким бундан тавба қилмаса ана ўшалар ўзларига зулм
қилган кишилардир” (Ҳужурот, 11).
Аллоҳга ва Расулига адабсизлик қилишдан ҳазир бўлайлик.
Аллоҳнинг номи зикр қилинса ёки оятлари тиловат қилинса унга қулоқ
солишимиз ва огоҳ бўлишимиз ҳамда товушимизни баланд кўтармаслигимиз,
кулишиб ўтирмаслигимиз керак.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам номлари зикр қилинса ёки
ҳадислари айтилса диққат билан эшитишимиз, у зотга бўлган муҳаббат ва
ҳурмат-эҳтиромимиз бизда кўриниши лозим.
Мана шулар бу илоҳий нидонинг самарасидир. Бу нидони ёд олиш, унинг
маъносини англаб етишни бизга насиб қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Буни
қадрига етайлик, ундан тўлиқ фойда олайлик ва бу неъматни инъом этган
Аллоҳга ҳамд этиб, шукр қилайлик. Аллоҳ таоло мақтов ва улуғлик ҳамда шукр
эгасидир.