LibraryDokumen
Бухорий бўстонида
Бу китоб "Бухорий бўстонида" номли асар муқаддимаси бўлиб, у ўнта фаслдан иборатдир. Ҳар фасл бир-бирига боғлиқ алоҳида мавзуларда баҳс юритади. Миллат фахри барпо этган бетакрор маънавий боғ билан танишишдан олдин кўпчиликка зоҳири маълум, ботини мажҳул бўлган ҳақиқий боққа кириб ўтишга эҳтиёж сезилди. Шунга кўра боғбон ва унинг боғи ҳақида сўзловчи луғавий маънодаги узун ҳикоя билан бошланди. By: Шамсуддин Дарғомий, Абу Абдулборий Жалолиддин ибн Иброҳим Source: IslamHouse.com · Шамсуддин Дарғомий, Абу Абдулборий Жалолиддин ибн Иброҳим
Dari buku
Halaman-halaman awal teks. Buka buku di atas untuk membacanya secara lengkap.
يف تسحاى الثخاري
Бухорий бўстонида
Имом Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн
Исмоил ибн Иброҳим ал-Бухорийнинг
(194-256 ҳ)
Ал-Жамеъ-ус-Саҳиҳ
номли муборак тўпламлари
билан қисқа танишув
Оммабоп, таълимомуз, тарбиявий дарслик
Абу Абдулборий
Жалолиддин ибн Иброҳим
2
Бу китоб "Бухорий бўстонида" номли асар муқаддимаси. У ўнта фасл-
дан иборат. Ҳар фасл бир-бирига боғлиқ алоҳида мавзуларда баҳс юритади.
Миллат фахри барпо этган бетакрор маънавий боғ билан танишишдан
олдин кўпчиликка зоҳири маълум, ботини мажҳул бўлган ҳақиқий боққа
кириб ўтишга эҳтиѐж сезилди. Шунга кўра биринчи фасл боғбон ва унинг
боғи ҳақида сўзловчи луғавий маънодаги узун ҳикоя билан бошланди.
"Ҳамма билган нарсаларни такрорлаш"нинг сири мутолаа асносида
ойдинлашади. Аллоҳ таоло ҳаммага маълум бўлган ер, осмон, қуѐш, ой, юлдуз
ва кунда неча бор кўз тушадиган озиқ-овқат, мева-чева каби нарсаларга
чуқурроқ назар солишга буюрган. Сабаби, бундай назар инсонга маънавий
озуқа бериб, иймоннинг зиѐда бўлишида, дунѐқарашнинг ўнгланишида ҳамда
ҳаѐтнинг янада ѐқимли ўтишида ва тотли татишида кўмаклашади.
"Китобга "Муқаддима" деб ном қўйиш у қадар тўғри эмас. Негаки,
одатда, муқаддималар икки-уч бет ѐки кўпи билан ўн бет бўлади", деган ўй
ўқувчини қийнаши мумкин. Изтиробга ўрин йўқ. Чунки алоҳида Муқаддима
ѐзиш Ислом оламида янгилик эмас. Салафларимиз илмий меросида бунга
намуналар сероб.
Ҳофиз Ибн Ҳажар (773-852ҳ) "Саҳиҳи Бухорий"нинг шарҳи Фатҳул
Борийга битган икки жилдли муқаддимаси 1300 саҳифадан кўп. Муқаддима
саккиз йил давомида ѐзилган.
Ибн Ошурга (1296-1393ҳ) мансуб ўттиз жилдли машҳур тафсирнинг
биринчи жилди асосан муқаддимага бағишланган. Муаллиф унда ўн хил мав-
зуда баҳс юритади.
Ибн Салоҳнинг (557-643ҳ) ҳадис илмлари хусусидаги китоби "Муқад-
димату Ибн Салоҳ" деб танилган.
Муаррих, файласуф, ижтимоий фанлар олими Ибн Холдуннинг кўп
тилларга, жумладан француз тилига таржима қилинган етти томли тарих
китоби нафақат тарихчиларга, ижтимоийѐт аҳлига, балки, назаримда,
оддий китобхонларга ҳам таниш. Буюк асарнинг биринчи томи "Ижтимоий
фанлар асоси"га бағишланиб, "Муқаддимату Ибн Холдун" номи билан
шуҳрат топган. Муқаддима 518 саҳифадан иборат.
Араб ҳикматида:"Ким баланд уй қуришни истаса, пойдеворни мустаҳ-
камласин", дейилган. Кўнгил кўп қаватли иморат қуришга орзуманд. Лекин
бу, ѐзда фундамент қуйиб, қишгача томи ѐпиладиган иншоотдек эмас экан.
Аксинча, умр вазифасига ўхшайди. Шунга кўра "Бухорий бўстони"нинг
"Муқаддима"си чўзилиб кетди. Бақадриҳол пойдеворни мустаҳкамлашга
уринилди. Иморат битса, фабиҳо, битмай қолса, меҳнат зое кетмай, асар
"Саҳиҳ" ўқувчилари учун мустақил қўлланма бўлиб қолади.
Бу изоҳларнинг бари баъзи тушунмовчиликларни бартараф қилиш учун
фавқулодда ѐзилиб, кейинроқ изофа этилди.
3
МУҚАДДИМА
"Саҳиҳи Бухорийни шарҳлаш
уммат зиммасидаги қарздир".1
Ибн Холдун "Муқаддима"сидан.
1
ِقاه ات
ًُخيذ
: يف ٍقذٍرو :ًٌُ ىقذ مسؼد مثرياً ٍِ شٌٍخنا سمحيٌ اهلل ٌقٌى
"ششح مراب اىثخاسي دٌِ ػيى األٍح", ٌؼنٌُ أُ أدذاً ٍِ ػيَاء األٍح مل ٌٌف ٍا جية ىو ٍِ اىششح هبزا اإل.ػرثاس
Ибн Холдун "Муқаддима"сида ѐзади: "Мен кўп шайхларимиздан "Бухорий кито-
бини шарҳлаш уммат зиммасидаги қарз", деганларини эшитганман..."
Komentar
Belum ada komentar. Jadilah yang pertama berbagi renungan yang bermanfaat.
Terkait
Масжид ва хонадонларда ўқиладиган кундалик дарслар
islamicmedia.tv
2 views · 5 months ago
Қалб касалликлари ва мунофиқлик
islamicmedia.tv
3 views · 5 months ago
Ҳамза ибн Абдулмутталиб
islamicmedia.tv
3 views · 5 months ago
Аттасҳийл фи илм ас-сарф
islamicmedia.tv
3 views · 5 months ago
Ислом мукаммал дин
islamicmedia.tv
3 views · 5 months ago
Рамазон рўзаси
islamicmedia.tv
3 views · 5 months ago
Ҳаж ибодатидан олинадиган ақидавий дарслар
islamicmedia.tv
3 views · 5 months ago
ИСЛОМДА МЕРОС
islamicmedia.tv
3 views · 5 months ago
Мўғул босқини ёхуд Мусулмонларнинг қонли кечмиши
islamicmedia.tv
4 views · 5 months ago
Мўғил татар қиссаси 01-қисм
islamicmedia.tv
3 views · 5 months ago