LibraryDocuments
Ҳажга оид саҳиҳ ҳадислар китоби
Ҳажга оид саҳиҳ ҳадислар китоби By: Абдулмуҳсин Қосим Source: IslamHouse.com · Абдулмуҳсин Қосим
Extrait du livre
Les premières pages du texte. Ouvrez le livre ci-dessus pour le lire en entier.
БУХОРИЙ ВА МУСЛИМ
«САҲИҲ»ЛАРИДАГИ ҲАЖГА ОИД
ҲАДИСЛАР
Доктор Абдулмуҳсин ибн Муҳаммад ал-Қосим
Ҳадисни ўз тилингизда тинглашни истасангиз, қуйидаги
QR-кодни сканерланг!
5
ҲАЖНИНГ ФАРЗЛИГИ ВА УНИНГ ФАЗИЛАТИ ҲАҚИДА
1. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расу-
луллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ислом беш нарсага бино
қилинган: «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Муҳаммад Аллоҳнинг Расу-
лидир», деб гувоҳлик бериш, ― Муслимнинг ривоятида «Аллоҳ-
ни яккалаш», дейилган ― намозни барпо қилиш, закот бериш,
ҳаж қилиш ва Рамазон рўзасини тутиш», дедилар». (Бухорий ва
Муслим ривояти)
2. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расу-
луллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Қайси амал афзал?»
деб сўрашди. Шунда у зот: «Аллоҳ ва Унинг Расулига иймон», де-
дилар. «Сўнг нима?» дейишди. У зот: «Аллоҳ йўлидаги жиҳод»,
дедилар. «Ундан сўнг нима?» дейишди. «Мабрур* ҳаж», дедилар».
(Бухорий ва Муслим ривояти)
* Мабрур ҳаж ― барча арконларига риоя этиб адо қилинган
мақбул ҳаж.
3. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расу-
луллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга хутба қилиб, «Эй
одамлар! Аллоҳ сизларга ҳажни фарз қилди, ҳаж қилинглар!»
дедилар. Бир киши: «Ҳар йилими, эй Аллоҳнинг Расули?» деди.
У зот жим қолдилар. У буни уч марта айтди. Расулуллоҳ соллал-
лоҳу алайҳи васаллам: «Ҳа десам, вожиб бўлиб қолар эди, сизлар
эса буни қила олмасдингиз», дедилар». (Муслим ривояти)
4. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузур-
ларида эдик. Бирдан олдимизга оппоқ кийимли, сочлари қоп-қо-
ра бир киши кириб келди. Унда сафар аломати ҳам кўринмас,
орамизда ҳеч ким уни танимас ҳам эди. У келиб, Набий соллал-
лоҳу алайҳи васалламнинг рўпараларига ўтирди. Икки тизза-
сини у зотнинг икки тиззаларига тиради. Кафтларини сонлари-
нинг устига қўйди ва: «Эй Муҳаммад, менга Ислом ҳақида хабар
бер», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ислом ―
«Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир»,
Commentaires
Aucun commentaire pour l'instant. Soyez le premier à partager une réflexion utile.
À voir aussi
Тавҳид китоби
islamicmedia.tv
3 views · 5 months ago
Таҳорат китоби
islamicmedia.tv
3 views · 5 months ago
Кашфуш-шубуҳот китоби шарҳи
islamicmedia.tv
3 views · 5 months ago
Таҳорат китоби: Ният ва унинг ҳукми
islamicmedia.tv
3 views · 5 months ago
Таҳорат китоби: Турғун сувни ишлатишга тааллуқли ҳукм
islamicmedia.tv
3 views · 5 months ago
Таҳорат китоби: Ит ичган ва ялаган идишнинг ҳукми
islamicmedia.tv
3 views · 5 months ago
Таҳорат китоби: Таҳорат олиш кайфияти ва фазилати
islamicmedia.tv
3 views · 5 months ago
Таҳорат китоби: Ҳожатхонага кириш ва истинжо қилиш боби
islamicmedia.tv
3 views · 5 months ago
Таҳорат китоби: Мисвок боби
islamicmedia.tv
3 views · 5 months ago
Таҳорат китоби: Маҳсига масҳ тортиш боби
islamicmedia.tv
3 views · 5 months ago