Libraryوثائق
Тобеинлар ҳаёти
«Тобейинлар ҳаёти» номли ушбу китобда асри саодатда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга яқин даврда яшаб, саҳобалардан таълим олган солиҳ инсонлар бўлган тобеинлар ҳаётидан лавҳалар ўрин олгандир. By: Абдураҳмон Раъфат Баша, Абу Абдуллоҳ Шоший, Камолиддин Иноятуллоҳ Source: IslamHouse.com · Абдураҳмон Раъфат Баша, Абу Абдуллоҳ Шоший, Камолиддин Иноятуллоҳ
من الكتاب
الصفحات الأولى من النص. افتح الكتاب أعلاه لقراءته كاملًا.
Тобеинлар ҳаёти
Ато ибн Абу Рабоҳ
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим
“Илм билан Аллоҳнинг Юзини ирода қилган ушбу уч кишидан бошқа
бировни кўрмадим, улар: Ато, Товус ва Мужоҳид”. (Салама ибн Куҳайл)
Биз ҳозир ҳижратнинг тўқсон еттинчи йили, Зул-ҳижжа ойидамиз.
Рўпарамизда “Эски уй” аталмиш Каъбатуллоҳ... У ҳар тарафдан келган
зиёратчилар билан тўлиб тошган. Улар пиёда-ю уловда, ёшу қари, эркагу
аёл, оқ танлигу қора танлик, арабу ажам, шоҳу гадо... Барчалари
инсонларнинг Подшоҳи ҳузурига, Ундан қўрқиб ва умид қилиб, чақириғига
лаббай, деб узоқ-яқиндан келишган.
Мана бу киши эса, мусулмонларнинг халифаси Сулаймон ибн
Абдулмалик дунё подшоҳларининг буюкларидан бири, қўл остдагилари
билан бир хил, бош кийимсиз, ялангоёқ, эгнида сурп ридо ва изордан
иборат икки либосидан бошқа кийими йўқ ҳолда Байтуллоҳни тавоф
қилмоқда. Ёнида тўлин ойдек кўркам, келишган, атиргулдек хушрўй,
хушбўй икки ўғли ҳамроҳ. Тавофни тугатгач, ёрдамчиларидан бирига қараб:
– Соҳибингиз қаердалар? – деди. У:
– Намоз ўқияптилар, – деб, Масжидул ҳаромнинг ғарб тарафига ишора
қилди. Халифа икки ўғли билан ўша тарафга юра бошлаган эди, унинг хос
қўриқчилари халифага йўлни очиб, одамларни суриб йўл оча бошлашди.
Халифа уларни қайтариб:
– Бу ер шоҳу гадо баробар бўладиган ердир. Бунда ҳеч ким ҳеч кимдан
ортиқ эмас. Фақат тақводорлар ва амали қабул бўлганларгина ортиқдир.
Кўпинча, Аллоҳнинг ҳузурига сочи тўзиган, уст-боши чанг босган ҳолда
келган оддий одамдан подшоҳлардан қабул қилинмаган амаллар қабул
қилинади, – деди ва излаган кишиси тарафга йўл олди. У одам ҳали ҳам
намозда қоим, рукуъ ва саждаларга ғарқ эди. Одамлар у кишининг орқа
тарафида ва ўнгу чапида кутиб ўтиришарди. Халифа ҳам қаторга келиб
ўтирди ва икки ўғлини ҳам ёнига ўтқазди. Қурайшлик бу икки йигит
Мўминларнинг амири излаган ва оддий халқ билан бир қаторда унинг
намоздан фориғ бўлишини кутиб ўтирган мана бу кишига разм сола
бошлашди. Қарашса, у қора юзли, жингалак сочли ва пучуқ бурун бир
ҳабаший қария экан. Ўтирганида узоқдан қора қарғага ўхшаб кўринар эди.
У намозини тугатгач, Халифа ўтирган тарафга қараб ўгирилди. Сулаймон
ибн Абдулмалик унга салом берди ва ҳаж амаллари ҳақида сўрай бошлади.
У саломга алик олгач, ҳар бир сўралган масалага бирма-бир, тўлиқ, бирон
қўшимча қилишга ўрин қолдирмай, сўзига Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи
ва
салламнинг
ҳадисларидан
далиллар
келтириб
жавоб
берди.
Саволларига жавоб олгач, Халифа миннатдорлик билдириб, ўғиллари
билан Сафо сари йўл олди. Кетатуриб жарчиларнинг: “Эй мусулмонлар, бу
ерда Ато ибн Абу Рабоҳ, у бўлмаса, Абдуллоҳ ибн Абу Нажиҳдан бошқа ҳеч
ким фатво бермасин”, деган нидосини эшитишди. Шунда ўғиллардан бири
отасига:
– Қандай энди бу жарчилар Ато ибн Абу Рабоҳ ва унинг шеригидан бошқа
ҳеч ким фатво бермасин, деб буюришади. Ахир биз Халифага катта аҳамият
бермаган ва уни етарлича улуғламаган бояги кишидан фатво сўрадик-ку, –
деди. Сулаймон ибн Абдулмалик ўғлига:
– Ўғлим, сен кўрган ва биз унинг олдида ўзимизни хор тутганимиз ўша
киши, Масжидул ҳаромдаги фатво соҳиби, Абдуллоҳ ибн Аббоснинг бу улуғ
мансабдаги меросхўри Ато ибн Абу Рабоҳ бўлади, – деди. Сўнг сўзида
давом этди: – Ўғилларим, илм ўрганинглар! Илм билан паст даражали одам
юқори даражаларга эришади, ҳеч ким танимаган киши эса машҳурликга
етади, қуллар шоҳ мартабасига кўтарилади.
Ўғилларига айтган сўзида Сулаймон ибн Абдулмалик муболаға
қилмаган эди. Дарҳақиқат, Ато ибн Абу Рабоҳ ёшлигида маккалик бир
аёлнинг қули эди. Лекин шундай бўлса-да, Аллоҳ таоло Ўз лутфи карами ила
ҳабаший бу болага ёшлик чоғиданоқ қадамини илм йўлида босиш
неъматини ато қилди.
У вақтини уч қисмга тақсимлаган эди: бир қисмини маккалик аёл
хожасига ажратди, бу вақтда унинг хаққини мукаммал адо этиб, чиройли
хизмат қилди. Бир қисмини эса Парвардигорига ажратиб, унда холис
ибодат қилиш билан машғул бўлди. Яна бир қисмини илм талабига
ажратди. Бу вақтда у Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаёт
бўлган саҳобаларига боғланиб, уларнинг соф илм булоқларидан қониб-
қониб симирди. У илмни Абу Ҳурайра, Абдуллоҳ ибн Умар, Абдуллоҳ ибн
Аббос, Абдуллоҳ ибн Зубайр ва бошқа саҳобаи киромлардан –
барчаларидан Аллоҳ рози бўлсин – таҳсил олиб, қалбини илм, фиқҳ ва
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан бўлган ривоятлар билан
тўлдирди.
Маккалик хожаси ғуломи ўз жонини Аллоҳнинг йўлига тиккани ва
ҳаётини илм талАбуга бахшида этганини кўргач, шояд Аллоҳ бу бола билан
Ислом ва мусулмонларга манфаат етказса, деган умидда, ҳаққидан воз
кечиб, Аллоҳ йўлида уни озод қилиб юборди. Ана шу кундан бошлаб Ато
ибн Абу Рабоҳ Байтул ҳаромни, ўзи учун тунайдиган макон, таълим
оладиган мадраса, тақво ва тоат билан Аллоҳга яқин бўладиган намозгоҳ
қилиб олди. Тарихшунослар айтадилар: “Масжидул ҳаром Ато ибн Абу
Рабоҳга йигирма йил мобайнида турар жой бўлди”.
Дарҳақиқат, улуғ тобеин Ато ибн Абу Рабоҳ илмда энг юқори манзилга
етди, асрининг жуда кам кишилари эришган мартабага кўтарилди. Ривоят
қилинишича, Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо Умра қилгани
Маккага келганларида, одамлар савол ва фатво сўраб ҳузурларига
келишди, шунда улуғ саҳоба: “Эй аҳли Макка, мен сизларга ҳайронман,
орангизда Ато ибн Абу Рабоҳдек киши бўлатуриб, саволингизни менга
тўплаб ўтирибсизми?” деган эканлар.
Дин ва илмдаги бундай даражага Ато ибн Абу Рабоҳ икки хислат билан
эришди. Биринчи хислат: у нафсига ҳоким бўла олди. Фойдасиз
нарсалардан лаззатланиш учун нафсига йўл қўймади. Иккинчи хислат: у
вақтига ҳоким бўла олди. Ортиқча гап-сўз ва ишларга вақтини кетказмади.
Муҳаммад ибн Суқа ўзининг зиёратига келган бир жамоатга қуйидагиларни
айтиб берган:
– Худди менга фойда берганидек, шояд сизларга ҳам фойда берадиган
бир сўзни айтиб берайми?
Улар:
– Айтиб беринг, – дейишди. Шунда у деди:
– Кунларнинг бирида Ато ибн Абу Рабоҳ менга шундай насиҳат қилди:
“Эй жиян, бизлардан аввалгилар ортиқча гап-сўзларни ёмон кўришар эди”.
التعليقات
لا توجد تعليقات بعد. كن أول من يشارك بتأمّل نافع.
ذات صلة
Пайғамбар уйида бир кун
islamicmedia.tv
3 views · 5 months ago
Мўғул босқини ёхуд Мусулмонларнинг қонли кечмиши
islamicmedia.tv
4 views · 5 months ago
Мўғил татар қиссаси 01-қисм
islamicmedia.tv
3 views · 5 months ago
Мўғил татар қиссаси 02-қисм
islamicmedia.tv
3 views · 5 months ago
Мўғил татар қиссаси 03-қисм
islamicmedia.tv
3 views · 5 months ago
Мўғил татар қиссаси 04-қисм
islamicmedia.tv
3 views · 5 months ago
Мўғил татар қиссаси 05-қисм
islamicmedia.tv
3 views · 5 months ago
Мўғил татар қиссаси 06-қисм
islamicmedia.tv
3 views · 5 months ago
Мўғил татар қиссаси 07-қисм
islamicmedia.tv
3 views · 5 months ago
Мўғил татар қиссаси 08-қисм
islamicmedia.tv
3 views · 5 months ago