Libraryوثائق
Намоздаги хатолар
Ушбу китоб намозда учрайдиган камчиликларни ислоҳ қилишга қаратилган бўлиб, қуйидаги мавзуларни ўз ичига олади: - Муқаддима; - Намознинг Исломдаги ўрни; - Намознинг фазилатлари; - Намоздаги хатолар: - Либосдаги хатолар; - Намоз ўқийдиган ўринлардаги хатолар; - Азондаги хатолар; - Жамоат намозидаги хатолар; - Унутилган зикрлар; - Имомлардаги баъзи хатолар; - Жумаъ намозидаги хатолар; - Умумий хатолар; - Ва хотима; By: Абдурофеъ Абдулкофеъ, Абу Абдуллоҳ Шоший Source: IslamHouse.com · Абдурофеъ Абдулкофеъ, Абу Абдуллоҳ Шоший
من الكتاب
الصفحات الأولى من النص. افتح الكتاب أعلاه لقراءته كاملًا.
1
Муқаддима
Бизни яратиб, неъматларига ғарқ қилиб, яна исломга ҳидоят
қилган Оллоҳга беадад ҳамдлар бўлсин. Динни комил қилиб,
намозни унинг устуни қилган Роббим беқиѐс мақтовлар
эгасидир. Намозни мўъминнинг ҳужжати, муножоти ва
жаннатнинг
калити
қилган
Раҳмону-Р-Раҳимга
беадад
шукрлар бўлсин. Намоз ила кўзи қувонган, «Мен қандай намоз
ўқисам, шундай намоз ўқинглар» деган, аввалги-ю охирги
васияти намоз бўлган суюкли Пайғамбаримизга солоту
саломлар бўлсин.
Сўнг...
Ҳаж
айѐмларида
Маккада
эдик,
ҳожиларимизнинг
намозларида баъзи хатоларини кўрдик, кечқурун «Намоздаги
хатоларимиз» деган мавзуда ҳожиларга дарс ўтдик, дарсдан
сўнг бир акамиз билан ўтириб намоздаги баъзи хатоларни
санай бошладик. Қарангки, юзга яқин хато жамланди. Мен бу
хатоларни бир қоғозга туширдим. Ҳалиги акамиз, «Буни бир
китоб қилиб чиқарсангиз. кўпчилик фойдаланар эди», деди.
Ўйлаб қарасам, ҳақиқатдан ҳам бу эътибор берадиган муҳим
масала экан. Шунча йилдан буѐн одамларни намозга тарғиб
қилдик,
намозни
ўргатдик,
лекин
намоздаги
хатоларга
тўхтамабмиз. Ўзбек тилида ѐзилган ѐки таржима қилинган
китоблар ичида ҳам бу масалага тааллуқли бирон китобни
кўрмадим. Бугунги кунда алҳамдулиллаҳ, намозхонлар кўпайди,
энди уларнинг намозини тўғрилаш вақти келди. Намознинг
динимизда манзилати жуда буюкдир ва охиратда ҳам
нажотга сабаб бўладиган амалдир, демак уни мукаммал қилиш
вожиб бўлибди. Шунингдек, шайтон ҳам мўминни намозида
чалғитишга жуда ўч бўлади. Мўминларни намозда чалғитувчи
хос шайтон бўлиб «хинзоб» деб аталади, демак, шайтон билан
курашиш вожиб бўлибди ва ҳакозо. Шунга ўхшаган бир қанча
сабабларни кўрганимиздан кейин бу варақларни китоб қилиб
чиқаришга Роббимдан мадад сўраган ҳолатда киришдик.
Китобда риоя қилган баъзи амалларимиз:
Авваламбор, мақсадимиз Оллоҳ қодир қилгунича ислоҳ
қилишдир, одамларнинг айбу камчиликларини қидириш эмас.
Ўтган солиҳлардан бири: «Агар гуноҳларимнинг ҳиди
бўлганида ѐнимга бирон киши яқинлаша олмаган бўлар эди»
2
деган
экан.
Бизнинг
ҳам
ўзимизга
яраша
камчилигу
гуноҳларимиз жуда кўп, Роббим Ўзи кечирсин, лекин мақсад
ўзгага манфаат ва ислоҳдир.
{ُْد/
99
}
«Мен фақат имконим борича ислоҳ қилишни истайман,
ҳолос. Ва (бунга) Ёлғиз Оллоҳнинг ѐрдами билангина
муваффақ бўлурман. Ўзига суяндим ва Ўзига илтижо
қилурман.» (Ҳуд: 88).
Рисоламизда фуқоҳолар каби фарз ѐки вожиб хатоларга
тўхтамай умумий намозда учрайдиган барча камчиликларга
тўхтадик, чунки мақсадимиз намозни комил қилишдир.
Хатоларни тартиб ила биринчи келтирдик кейин ҳар бир
хатога саҳиҳ ѐки ҳужжатга ярайдиган даражадаги далил
келтиришга ҳаракат қилдик.
Далилларни
тахрижи
ва
шу
асрнинг
мухаддислари
томонидан тасдиқланган бўлса уларни ҳам зикр қилишга
ҳаракат қилдик.
Фиқҳий масалаларда «Ханафий» мазҳабидаги мўътамад
китоблардан фойдаландик.
Ихтилофли масалаларга тўхтамадик, чунки мақсадимиз
танбеҳ, унинг устига бу кичкинагина китобча кенг ва
ихтилофли аҳкомларни ўз ичига олган фиқҳий китоб эмас.
Одамларни намозга тарғиб қилган ҳолда китобимиздаги
аввалги
бобларида
«Намознинг
Исломдаги
ўрни»
ва
«Намознинг фазилатлари» ни келтирдик.
Китобда
имкон
қадар
намоздаги
умумий
хатоларни
жамлаганимиз учун уни «Намоздаги хатоларимиз» деб
атадик.
Сўзимизнинг охирида Оллоҳнинг гўзал исмлари ва олий
сифатлари билан сўраймиз: Илоҳим, бу амалимизни ҳолис,
ѐлғиз Ўзинг учун қилдик, Ўзинг уни қабул қил, барчаларга
манфаатли қил. Ота-онамиз, Устозларимиз ва барча бизнинг
устимизда ҳаққи бўлган зотларни Ўзинг кечир, Зеро Ўзинг
бунга Қодир Раҳимли Зотсан.
Оллоҳнинг раҳмат ва мағфиратига мухтож
Абдуррафиъ Абдулкафий ўғли.
1434ҳ 16-Рабиъу-л-аввал.
28. 01. 2013 й.
3
НАМОЗНИНГ ИСЛОМДАГИ ЎРНИ
Намознинг исломдаги ўрни жуда юқори туради. Унинг
даражасини баѐн қилишга қуйидаги далилларнинг ўзи кифоядир.
1. Намоз бир устун каби бўлиб, дин унинг устига барпо
қилинган
Муъоз розияллоҳу анҳудан, Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи ва
саллам: “Ишнинг боши исломдир ва унинг устуни намоздир”,-
дедилар. (Имом Термизий ривояти, Шайх Албаний саҳиҳ деган).
Агар устун йиқилса, бинонинг қулаши ҳаммамизга маълум.
2. Кишининг қиѐматда энг биринчи ҳисоб қилинадиган
амали намоздир
Амалнинг дуруст ѐки дуруст эмаслиги намознинг тўлиқ ѐки
ноқис бўлишига боғлиқдир.
Анас бин Молик розияллоҳу анҳудан, Пайғамбар саллоллоҳу
алайҳи ва саллам: “Банданинг қиѐмат куни энг аввал ҳисоб-
китоб қилинадиган амали намоздир. Агар намози дуруст бўлса,
бошқа амаллари ҳам дуруст бўлади. Агар намози тўлиқ бўлмаса
бошқа амаллари ҳам дуруст бўлмайди”,- дедилар. (Имом
Тобороний
“Авсат”да
ривоят
қилган,
Шайх
Албаний
раҳимаҳуллоҳ саҳиҳ деган).
Тамим Ад-Дарийдан марфуъ ҳолатда: “Қиѐмат куни банда энг
биринчи ҳисоб-китоб қилинадиган амали намоздир. Агар намози
тўлиқ бўлса, унга намози тўлиқ деб ѐзилади. Агар намози тўлиқ
бўлмаса, Оллоҳ азза ва жалла Фаришталарга: “Бандамнинг нафл
намозларига қаранглар, агар нафл намозлари бўлса улар билан
фарзларини тўлдиринглар”,- дейди”. (Имом Абу Довуд ва Имом
Ибн Можжа ривоят қилган, Шайх Албаний раҳимаҳуллоҳ силсила-
саҳиҳда зикр қилган).
3. Динда энг охирги йўқоладиган амал намоздир, агар
динда охирги бўлиб намоз йўқолса, унда диндан ҳеч
нарса қолмайди
Абу Умома Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят
қилган ҳадисда: “Ислом аҳкомлари аста секин емирилиб
бораверади, қачон бир ҳукм кетса одамлар кейингисига
التعليقات
لا توجد تعليقات بعد. كن أول من يشارك بتأمّل نافع.
ذات صلة
Пайғамбар уйида бир кун
islamicmedia.tv
3 views · 5 months ago
Сийрат
islamicmedia.tv
3 views · 5 months ago
Ота-она билан муомала одоби
islamicmedia.tv
3 views · 5 months ago
Намозга илк бор келаётганларга насиҳат
islamicmedia.tv
3 views · 5 months ago
Ота-она билан муомала одоби (01) Ота-онага ҳаётлик пайтида яхшилик қилиш
islamicmedia.tv
3 views · 5 months ago
Ота-она билан муомала одоби ( 02 ) Ота-онага вафот этганларидан кейин яхшилик қилиш
islamicmedia.tv
3 views · 5 months ago
Ота-она билан муомала одоби ( 03 ) Ота-онага оқ бўлиш уқубати
islamicmedia.tv
3 views · 5 months ago
Намоз одоблари (1- қисм) Намоздаги хушуъ ва хузуъ
islamicmedia.tv
3 views · 5 months ago
Намоз одоблари ( 2-қисм ) Намоздаги суннат амаллар
islamicmedia.tv
3 views · 5 months ago
Масжид одоблари
islamicmedia.tv
3 views · 5 months ago